Ачилбай Раматов ЎФАнинг янги президенти, Умид Аҳмаджонов 1-вице президент

0
267
марта кўрилган.

Бугун 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалардан бири ЎФФнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш бўлиб, конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерациясини  Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди.

Шу пайтга қадар ЎФФ президенти сифатида фаолият юритган Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигига ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 1-ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФАнинг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президентлиги билан биргаликда Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице президенти сифатида ҳам фаолият юритади.

ЎФА хабари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.