Адлия вазирлиги АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан 3 йилга мўлжалланган 12 млн долларлик келишув имзолади

0
157
марта кўрилган.

 Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу Меморандумнинг имзоланиши ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи доирасида Адлия вазири Вашингтон шаҳрида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Бўлиб ўтган тадбир суд-ҳуқуқ соҳасида давлатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида янги имкониятларни очиб бериш учун мустаҳкам замин яратишга имкон беради.

Меморандум янги ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга туртки бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу ҳужжатнинг мақсади 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашдир. Хусусан, ушбу Меморандум доирасида 3 йил давомида 12 млн АҚШ долларигача бўлган маблағлар  янги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик кадрларни касбий маҳоратинини ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланишига қулай ҳуқуқий замин яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мўлжалланган.

АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги билан имзоланган Меморандум ҳам қонун устуворлиги борасида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг янги босқичи бўлиб хизмат қилади.

 Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.