Адлия вазирлиги ходимларининг Самарқандга саёҳати

0
179
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра,  вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қўллаб-қувватлаш, қолаверса, бирдамликни кучайтириш, мазмунли  маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида дам олиш куни  Самарқандга саёҳат уюштирилди.

“Афросиёб” поездида йўлга чиққан саёҳатчилар Самарқанд заминига етгач, аввало, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилдилар. У ерда аждодлар руҳига Қуръон тиловат қилгач, Ҳазрати Ҳизр мажмуасига йўл олишди. Мажмуани зиёрат қилиб, биринчи Президентимиз Ислом Каримов руҳи-покига дуолар айтилиб, хайрли ишлари эсга олинди.

Шунингдек,  шаҳардаги бошқа меъморий обидалар билан танишдилар. Йўл бошловчидан кўплаб ривоятлар, тарихий маълумотлар, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналар га оид гўзал ривоятлар тинглаш саёҳатчиларга бир олам таассурот, завқу шавқ бағишлади. Сафарда қатор янги ғоялар туғилгани, лойиҳалар муҳокама қилингани ва таклифлар берилгани ҳам бунинг яққол далилидир.

Оммавий сафарга чиқиш, нафақат ички туризмни ривожлантиради, балки ҳар қандай жамоага тоза ҳаво олиб киради, ички муҳитни яхшилайди, иш самарадорлигини оширади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.