ҚАДРДОН МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН

0
560
марта кўрилган.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов Урганч тумани Бекобод қишлоғи Заргарлар маҳалласидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!” шиори остида китоблар совға қилди.

– Китоб  инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси ҳамда билим манбаидир. Уни ўқиган инсоннинг ақли чархланади ва маънавияти юксалиб боради. Китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш ва севиб ўқиш болаликдан бошланади, – дейди Ҳурмат Абдукаримов.

– Мен катта бўлсам, Ҳурмат акамдек бўламан, –дейди ғурур билан 6-синф ўқувчиси Жамшидбек Раҳимов. – Бугун биз каби ёшларга барча шароитлар яратилганлигидан фойдаланиб янада кўпроқ китоб ўқишга киришаман ва халқимга нафим тегадиган солиқчи бўламан.

-Айни кунларда болаларни китоб мутолаасига қизиқтириш, уларнинг қўлларига кўпроқ китоб бериш каби ибратли ва хайрли юмушлар кенг кўламда амалга оширилмоқда, — дейди Урганч тумани 20-сон мактаб кутубхоначиси Қутлибика Қутлимуродова. Бундай хайрли тадбир давомида болаларда раҳбарларга бўлган ишонч, қолаверса китоб ўқисам, мен ҳам етук инсон бўламан деган фикр уйғонади.

Ромон АТАЖОНОВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.