Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига ҳисобига навбатдаги медаль қўшилди.
Афсонавий Оксана Чусовитина спорт гимнастикасининг таяниб сакраш бўйича баҳсларида кумуш медални қўлга киритди. У ўзининг севимли йўналишида 14,287 балл тўплади ва иккинчи ўрин соҳибасига айланди.
43 ёшли Оксана Чусовитина Олимпиада чемпиони ва совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинларининг кўп карра ғолиби, етита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона гимнастикачи ҳисобланади.