Ажратилган давлат грантлари доирасида

0
137
марта кўрилган.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш билан бирга уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш хамда жамиятда фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашиш борасида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорлиги кучаймоқда.

Бу борада Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияси ва ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2021 йил давомида эълон қилинган давлат грантлари танловларида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасининг Олмазор, Юнусобод, Бектемир ва Чилонзор туман бўлинмаларининг лойиҳалари ғолиб бўлиб, ажратилган маблағлар манзилли йўналтирилди.

Жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” сиҳатгохида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашда нодавлат ташкилотларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция ва бошқа ҳуқуқий-норматив хужжатлар бўйича тушунчалар хамда малакали шифокорлар томонидан тавсиялар берилди. 

Ҳ.КЎЧҚАРОВА, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.