Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўз якунига етди.
XV бор ташкил этилган мусобақанинг 11 апрель куни кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Чунки, ушбу кун дастурида энг томошабоп ҳисобланган мутлақ вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. Унда ғолиб 10 минг АҚШ долларини қўлга киритиши курашчилардаги иштиёқни янада кучайтирган эди. Кескин ва муросасиз баҳслар якунида ҳамюртимиз Муҳсин Ҳисомиддинов бош совринни қўлга киритди. Финалда курашчимиз тожикистонлик Дадахон полвон Қурбоналиевни доғда қолдирди.
Ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган курашчилар билан танишинг.
– 60 кг. вазнда: Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон); Абдуллазиз Хамроев (Ўзбекистон); Акобир Қурбонов (Ўзбекистон); Канат Сеилкхан (Қозоғистон).
– 66 кг. вазнда: Қобулжон Ахмедов (Ўзбекистон); Атабек Амирали (Қозоғистон); Руслан Бўриев (Ўзбекистон); Муҳаммад Юсуф Шуайиб (Афғонистон).
-73 кг. вазнда: Сабир Сапарбаев (Қозоғистон); Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон); Ўрол Содиқов (Ўзбекистон); Ильсоҳзода Ҳусини (Тожикистон).
Қизлар ўртасида 70 кг. вазнда: Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон); Азман Амаева (Қозоғистон); Филура Эргашева (Ўзбекистон); Гусево Владлено (Россия).
Мутлақ вазнда: Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон); Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон); Яхё Имомов (Ўзбекистон); Неъматулло Асранкулов (Тожикистон).
GUJUM.UZ