Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган халқаро онлайн-форуми

0
104
марта кўрилган.

 Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамда Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган онлайн-форум ўтказилди.

Онлайн тадбир Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Британия-Ўзбекистон дўстлик жамияти, «BBC Ўзбек хизмати», «Conservative Friends of Eurasia» ташкилоти, «Maximum Exposure» ва «Thoburns Belgrave» компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Онлайн-форумда икки мамлакат парламентлари аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси Б.Сайфуллаев, Маданият вазири ўринбосари К.Акилова, Лордлар палатаси аъзоси, лорд Питер Лилли, вазирлик ва идоралар, Британиянинг нуфузли университетлари вакиллари, навоийшунос олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 Мазкур онлайн-форумда «BBC Ўзбек хизмати» томонидан тайёрланган Навоий ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильм ҳамда шоир ғазалларининг инглиз тилида Британия сиёсатчилари томонидан ўқилган видеоролигининг намойиши бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, онлайн-форум доирасида британиялик шоир Эндрю Станиленд қаламига мансуб «New Divan. Hazrat Alisher Navoi» («Янги Девон. Ҳазрат Алишер Навоий») шеърий тўплами ва шоир Аъзам Обид томонидан инглиз тилига таржима қилинган «Without You» («Сенсиз») номли Навоий ғазаллари тўпламининг тақдимоти ўтказилди.

Манбаа: Madaniyat.uz  расмий канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.