Алмада Гран-при: Тиловов финалда, Эрмаганбетова бронза медали учун курашади

0
86
марта кўрилган.

Айни кунларда мамлакатимиз спортчилари жаҳон майдонларида ўз омадини синаб, тажрибасини янада оширишмоқда.

Португалияда старт олган дзюдо бўйича Алмада Гран-присининг биринчи кун кечки дастурида медаллар учун татамига чиқадиган спортчилар номи маълум бўлди.

Қувонарлиси, унда -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов чемпионлик учун курашади.

Ҳамюртимиз саралаш босқичларида Грузия, Исроил, Жанубий Корея ва Туркманистон вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Унинг финалдаги рақиби Жанубий Корея термасининг ушбу вазндаги етакчиси Ан Баул бўлади.

Шунингдек, Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) бронза медали учун британиялик Некода Смот-Девис билан кураш олиб боради.

Афсуски, терма жамоамизнинг қолган вакиллари медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.