“Алпомиш” болалар оромгоҳида “Карвон сарой буюк ипак йўлида” спектакли намойиши

0
812
views

Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг  бир гуруҳ ижодкорлари қадимий Хива шаҳридаги энг сўлим истироҳат масканларидан ҳисобланган “Алпомиш” болалар оромгоҳида ижодий сафарда бўлишди.

Оромгоҳда ёзги таътилни мароқли ўтказаётган  ўсмирлар ва болажонларга театр репертуаридан жой олган  “Карвон сарой буюк ипак йўлида” спектакли беғараз ҳайрия тарзида намойиш этилди.

Спектакль оромгоҳда дам олаётган болажонлар томонидан илиқ қарши олинди.

“Алпомиш” болалар оромгоҳи маъмурияти қизиқарли саҳна асари учун ижодий жамоага миннатдорчилик изҳор қилди.

Ёзги мавсумда болалар оромгоҳлари бўйлаб ижодий сафарлар  давом этади.

Мафтуна РЎЗИМАТОВА

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here