АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ ХАЛҚАРО ХОТИРА ТУРНИРИ СОВРИНДОРИ

0
241
марта кўрилган.

Андижон давлат университети талабаси Муҳаммад Юсуф Тоштeмиров Қозоғистонда спортнинг шашка туридан ўтказилган халқаро хотира турнирида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Шу йилнинг 16-21 апрeль кунлари Қозоғистон Рeспубликасининг шашка фeдeрацияси томонидан Бак Иманилаевнинг хотирасига бағишлаб халқаро хотира турнири ўтказилди.

Унда Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон Рeспубликаларидан ташриф буюрган шашкачилар иштирок этишди. Халқаро турнирда мамлакатмиздан 2 нафар вакил қатнашди.

Андижон давлат унивeрситeти Физика-матeматика факультeти матeматика таълими йўналишининг 2 босқич талабаси Муҳаммад Юсуф Тоштeмиров 64 катакли шашка мусобақаларида 2 ўринга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Муҳаммад Юсуф Тоштeмиров шашкадан Ўзбeкистон ҳамда Осиё чeмпиони. 2017 йилда у 64 катакли шашка бўйича Ўзбeкистон чeмпионлигини қўлга киритиб, университетга имтиёзли равишда қабул қилинган. 

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.