Анонс: «VIII халқаро чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар» кўргазма-ярмаркаси очилади

0
77
марта кўрилган.

2018 йилнинг 27-29 март кунлари «VIII халқаро чарм, пойабзал, кийим ва аксессуарлар» кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси томонидан ташкил этиладиган анъанавий кўргазма Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да ўтказилади.
 
– Кўргазма-ярмаркада маҳаллий корхоналар вакиллари, 60 нафарга яқин хорижлик тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда, – деди уюшма ахборот хизмати ходими Сардор Жовлиев. – Унда замонавий дизайн асосида яратилган чармпойабзал маҳсулотларининг янги намуналари, технологиялар, технологик дастгоҳ ва ускуналари намойиш этилади. Кўргазма доирасида илмий-амалий конференция, семинар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.