Анталья Гран-присига қуръа ташланди

0
93
марта кўрилган.

Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақа старт олади.

Токио олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.

Анъанага мувофиқ 4 апрель куни мусобақадан аввал матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра юртимиз дзюдочиларининг дастлабки рақиблари аниқланди:

-60 кг: Достон Рўзиев – Даниэль бен Дэвид (Исроил).
-60 кг: Кемран Нуруллаев – Кун-Лин Йех (Хитой Таипейи).
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов – Ёқубжон Боқиев (Тожикистон) / Матей Полияк (Словакия).
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев – Ян Наку (Молдова).
-90 кг: Шаҳзод Собиров – Микоил Ўзерлер (Туркия) / Густаво Ассис (Бразилия).
-100 кг: Аловиддин Жўрақулов – Элмар Гасимов (Озарбайжон).
+100 кг: Алишер Юсупов – Рустам Коцоиев (Озарбайжон).

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.