AҚШда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар қандай ўтди?

0
361
марта кўрилган.

22 декабрь куни AҚШда яшовчи ўзбекистонликлар Шайхонтоҳур округидан парламентга кўрсатилган беш номзодга овоз берди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ташкил этилган 12-сайлов участкасида бўлиб, жараён билан танишдик.

Сайлов участкасига Мэриленд, Виржиния, Пенсильвания, Шимолий Каролина каби штатлардан юзлаб ўзбекистонликлар фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиш ва овоз бериш учун келдилар.

Элчхонанинг маълумотига кўра, тушки соат 1 гача 200 нафар Ўзбекистон фуқароси овоз берган.

Сайлов байрам руҳида ташкиллаштирилиб, “Маржона” рақс ансамблининг чиқишлари ташкил этилди, ватандошлар учун ўзбек миллий таоми – ош тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз , AҚШнинг Орландо, Чикаго, Сан-Франсиско, Бруклин, Aтланта, Сиэтл каби бир қанча шаҳарларида муддатидан олдин сайловлар ўтказилганди.

Марказий сайлов комиссияси ташкил этган бирифингда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг айтишича, хорижий давлатларда жами 55 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Сайловнинг умумий натижалари 23-декабрь куни эълон қилинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.