Арт-терапия: Лой ва қумдан ясашнинг мақсади нимада?

0
335
марта кўрилган.

Бу сафарги машғулотда  арт терапеясининг яна бир йўналиши — лой, қумдан фойдаланишнинг мақсад ва вазифаларини очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Лой хамирга жуда ўхшашдир. Лой билан ишлашда тажовузкор бола ўзининг ҳиссиётларига йўл топади, ўзига ишончсиз бола эса ясаш билан шуғулланиб вазиятни бошқаришга ўрганади. Хаёли тарқоқ ва тинч турмайдиган болаларга лой хаёлни жамлашни ўргатишга ёрдам беради. Лой билан ясашда лойни йиртиш, бўлакка бўлиш, кесиш, буюмни синдириш мумкин, кейин эса ҳоҳланган образни яратишда ҳаммасини яна қайта бошлаш мумкин.

Қумли терапия. Арт терапиянинг яна бир тури – қумли терапия бўлиб, унга Карл Юнг асос солган. Маълумки, қумли ўйинлар болажонларни илк болалаик давриданоқ ўзига жалб этади. Болалар қумдан турли нарсаларни ясаб, ҳам жисмоний, ҳам руҳий фаолликлари ошади. Қумдан қасрлар, уйлар қуриб, ижодий тафаккурлари ривожланади.

 Қум билан чизиш. Қум болалар учун энг эътиборни жалб этадиган ашё бўлиб қолган. Қум билан чизиш ва қумли арт даволаш бу мактабгача болалар тасвирий фаолиятининг янги ва оддий туридир. Катталар учун бола ҳиссиётини тушунишнинг яна бир туридир. Болалар тинч мусиқа остида ўз қўллари билан қумда такрорланмас нодир асарлар яратишади. Ажойиб бир ҳолат билан қум тўдаси боланинг кайфиятига, табиат акси, юлдузли осмон, ўрмон ёки денгизга айланади. Қум бу ўша бўёқдир, фақат “ёруғлик ва соя” тамойили билан ишлайди, у инсон ҳиссиёти ва қайғуси, хаёллари ва интилишларини жуда яҳши акс эттиради. Бола қуруқ ва ҳўл қум билан чизиб дунёни ўрганади, чунки иш мустақил эксприментал ва бадиий фаолият билан боғлиқ. Ушбу восита, бу турдаги фаолият болага қўрқиш ҳиссини енгиш, расмда акс эттириш, ҳиссиётни ҳосил қилиш имконини беради, эркинлик беради.

Шоҳиста  Самарова, Чирчиқ давлат педагогика университети  Психология кафедраси мудири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.