Асил Рашидов хонадонига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони белгиси ўрнатилди

0
399
марта кўрилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир гуруҳ аъзолари I, II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.
 
Улар сафида таниқли адабиётшунос олим, профессор Асил Рашидов ҳам  бор.  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан ёшлар мураббийси, олим ва  таржимон Асил Рашидов яшаётган хонадон эшигига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони белгиси ўрнатилди.
 
Шу муносабат билан ижодкор хонадонига ёзувчи-шоирлар, шогирдлари, яқин қариндошлари жам бўлди.
 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййид ва бошқа ижодкорлар Президентимиз томонидан адабиётга, ёзувчи-шоирларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор ҳақида гапирди.
 
– Меҳнатимиз қадр топаётганидан, бизга кўрсатилаётган алоҳида меҳр ва эътибордан жуда мамнунмиз,  Бу юксак эътироф қалбимизни нурлантирди, янгидан янги  ижодларга чорлади. Ватанимиздаги янги ислоҳотларнинг жўшқин кайфиятини халқимизга етказиш учун имконимиз қадар меҳнат қилиш йўлидамиз, – деди “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби А.Рашидов. 
 
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони берилган Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг уйларига мазкур белгилар навбатма навбат ўрнатиб борилади.
 
Озода БЕКМУРОДОВА, Аҳмад ТЎРАЕВ (сурат), ЎзА

 

 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.