«Атиргул» танлови ғолиблари

0
213
марта кўрилган.

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги фаоллар залида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ўтказилган  «Атиргул» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Журналист аёллар шртасида ўиказиладиган  беллашув ғолибларининг сафида «Болалар ва ўсмирлар мавзуси ёритилган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби Илмира Хожамуратова — “Жеткиншек” газетаси мухбири; “ОАВ билан фаол ва тезкор ишлагани учун” номинацияси ғолиби Мовлуда Асқархўжаева — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати раҳбари; “Оила мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби Ҳафиза Абдуллаева — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси Телевидение гуруҳи муҳаррири; “Экологик муаммолар ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби Наргис Қосимова — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети медиа ва коммуникация факультети, Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати кафедраси доценти; “Соғлом турмуш тарзини кенг ёритгани учун” номинацияси ғолиби Дурдона Aбдуллаева — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Сиёсий-ҳуқуқий журналистика магистранти каби салоҳиятли ва фаол журналистлар ғолибликка  муносиб кўрилди.

Ушбу танлов ташкил этилганига деярли 30 йилдан ошди. Ҳар йили 8 март- хотин-қизлар байрами арафасида ғолиблар тақдирланади. Анъанавий ушбу танлов ўртада маълум муддат тўхтаб ҳам қолди. Яқинда эса яна қайта ташкил этилди.   Мен ушбу танловда қатнашиб ғолиб бўлганимга эса деярли 30 йил бўлибди.

Ёш касбдошларимни ғолиблик билан қутлайман. Ўзбек журналистикаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларида тилакдошман. Шахсий ҳаётида ва ижодида улкан омадлар тилаб қоламан!

Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.