Автоклуб – Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси

0
216
марта кўрилган.

Ўзбекистон Давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Автоклуб”ни Навоий ва Андижон вилоятларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев тадбирни табрик сўзи билан очиб, ўзига хос ушбу армуғон Мустақиллик йилларида илк бора берилаётганлигини гапирди.

Мазкур автобусда санъат ва маданият соҳаси вакиллари учун барча шарт-шароитлар мужассамлашган бўлиб, унда мусиқа асбоблари учун махсус жойлар, овоз кучайтиргичлар, грим столлари каби имкониятлар яратилган.

Чекка ҳудудда яшаётган аҳолига хизмат қилишига мўлжалланган илк қалдирғоч автоклубни  қабул қилиб олаётган вакиллар уни элга муносиб хизмат қилишини, тарғибот-ташвиқот ишларига энг яқин кўмакчи бўлишини гапиришди.

Вазир ушбу янгилик келажакда бошқа вилоятларга ҳам жорий этилишини таъкидлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.