Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон кутубхонасида «Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси» кўрик танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича жумладан, кутубхона фондларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ахборот-кутубхона фаолиятини ижтимоий тармоқлар, жамоатчилик оммасига янада кенгроқ ёритиш мақсадида ўзларининг турли инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар.
Ҳусусан, иштирокчиларнинг имконияти чекланган аҳоли қатлами учун ишланган «Сурдо» буктрейлер”, илм-фанга қизиқувчи болалар учун «Билим кашфиётчи» клуби, китобларнинг яратилган QR-кодларини аҳоли гавжум жойларда ўрнатиш, китоблардан электрон фойдаланиш имкониятини берувчи «Букшелф» дастурини яратиш каби лойиҳалари ҳакамлар ҳайъатига маъқул бўлди.
Қилинган намойишлар мазмун-моҳияти, долзарблигига кўра 1-ўринни Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази Электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув заллари сектори мудири Азимова Дилноза, 2-ўринни Учтепа туман ахборот-кутубхона маркази Ахборот-библиография хизмати библиографи Нуритдинова Умида, 3-ўринни Юнусобод туман ахборот-кутубхона маркази Электрон ресурслардан фойдаланиш ва ўқув залларидан фойдаланиш хизмати мутахассиси Мўминова Шоира қўлга киритишди ҳамда «Билим» АКМ томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек тадбир сўнггида «Билим кашфиётчи» клуби аъзолари фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Танловда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш ахборот хизмати раҳбари Шоира Раҳимова, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори Ҳафиза Каримова, Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-техник ахборот маркази ахборот-ресурсларни шакллантириш департаменти бошлиғи Жасур Мирзакаримов, Тошкент шаҳар Ахборот ва оммавий коммуникасиялар бошқармаси бош мутахассиси Беҳзод Махмудов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Дилшод Ражаб, Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари ҳамда хорижий адабиётлар бўлими бошлиғи Наргиза Мирходжаева, Тошкент шаҳар туман ахборот кутубхона марказлари директорлари, танловнинг 1-босқичи иштирокчилари, ОАВ вакиллари қатнашди.
Мадина МАВЛОНОВА, Тошкент шахар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази мутахассиси