Аёллар кураши. Набира Есенбаева Осиё вице-чемпиони

0
111
марта кўрилган.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча турнир доирасида аёллар кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Беллашувларда уч нафар спортчимизда медаль олиш учунбеллашди. Афсуски, икки спортчимиз бронза учун баҳсларда имкониятни бой бериб қўйди. Финалгача етиб борган  Набира Есенбаева ҳам ҳал қилувчи баҳсда хитойлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва қитъа чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди.
Бугун аёллар курашида яна беш нафар спортчимиз ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Эртадан эса Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича баҳсларга старт берилади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.