Бадиий гимнастикачиларимиз Россияда совриндор бўлишди

0
142
марта кўрилган.

Россия пойтахти Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди. Ҳалқа билан машқ бажаришнинг жамоавий баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси қизлари муносиб иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритдилар. Терма жамоамиз сафида Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Нилуфар Шомуродова, София Қосимова, Комола Эрназарова ва Шоҳсанам Норбўтаевалар ҳаракат қилишди.
 
Баҳсларда биринчи ўринни Болгария терма жамоаси қизлари эгаллади. Иккинчи ўрин эса мезбонлар — Россия терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.
 
Яккалик баҳсларида финал босқичигача етиб борган Сабина Тошкенбоева эса бешинчи ўринни эгаллади.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.