Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган ярим финал баҳсида британиялик боксчи Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилди.
Фрейзер Кларкка билан ўта шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди. 3-раунд ўтиб бораётган бир вақтда рақибнинг жароҳати сабаб беллашув якунига етмади. Ўша вақтгача ҳисобланган очколар сони бўйича Жалолов яққол устунлик қилди ва Олимпиада финалига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз: Ҳиндистонлик Сатиш Кумарга қарши кечган жангда Баҳодир Жалолов яққол устунлик билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олганди.
Ушбу ғалаба билан барча мухлисларни табриклаб қоламиз ва финалда ҳам Баҳодир Жалоловдан ғалаба кутиб қоламиз. Унинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби Қозоғистон ва АҚШ вакиллари ўртасидаги беллашувнинг ғолиби бўлади.