Банкокдаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз кикбоксингчилари 24 та медални қўлга киритишди

0
95
марта кўрилган.

Таиланднинг Банкок шаҳрида кикбоксинг спорт тури бўйича Осиё чемпионатида 18 та давлатдан 379 нафар спортчи қатнашди.

Осиё чемпионатида иштирок этаётган 27 нафар ўзбекистонлик кикбоксинг спортчидан 19 нафари  финалга йўланма олди.

17 декабрь куни 8 нафар кикбоксинг устаси финалда қатнашди. Улар 3 та олтин медал соҳиби бўлишди ва Осиё чемпионлари унвонини қўлга киритишди.

Кейинги кун беллашувларида мамлакатимиздан 8 нафар кикбоксчи қатнашди ва 4 та олтин ва 6 та кумуш медални қўлга киритди.

Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди. Чемпионат сарҳисобига кўра спортчилар 24 та медални қўлга киритишди. Улардан:  10 та олтин,  9 та кумуш,  5 та бронза медаль соҳиби бўлишди.

Энг қувонарлиси, спортчиларнинг 6 нафари Жанг санъати жаҳон ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифасида курашиб, уларнинг учтаси кейинги йил Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинлари мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Келгуси йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган жанг санъати жаҳон ўйинларида Ўзбекистондан биринчи марта кикбоксинг устаси сифатида юрт байроғини кўтарадиган спортчилар: Истамов Зарифжон — 60 кг, Косолапов Сергей — 69 кг, Чориева Малика — 65 кг

Барча чемпионат совриндорларини зафарлар билан муборакбод этамиз! Жаҳон ареналарида юртимиз байроғини янада юксакроқ ҳилпиратишларида муваффақият тилаймиз!

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.