Бахт шамоллари» китоби тақдимоти

0
145
марта кўрилган.

“Китоб ҳар қандай билимнинг жони ва юраги, ҳар қандай фаннинг ибтидоси”– деган эди машҳур ёзувчилардан бири  Стефан Свейг.

Дарҳақиқат, китоб барча бунёдкорлик асоси, инсон қанча кўп китоб мутолаа қилса, шунча маънавияти кенгаяди. Сўнгги йилларда юртимизда китобхонликка кенг аҳамият қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, Республикамиз бўйлаб ташкиллаштирилган «Китобсевар миллат» шиори остидаги «Китобхонлик ҳафталиги» бунинг яққол мисоли.  Шу муносабати билан, Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида “Бир асар тарихи” лойиҳаси доирасида  ёзувчи  ва таржимон Даврон Ражабнинг “Бахт шамоллари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда шоирлар, китобхонлар, Оқила аёллар ҳаракати фаоллари,  Ўзбекистон Санъат ва Маданият институти талабалари  ва АКМ мутахассислари иштирок этди. Даврон Ражабнинг адабиёт майдонига кириб келиши ва ижод ҳамда йўли ҳақида иштирокчилар тўлиқ маълумотларга эга бўлди.

– Камтарлик инсоннинг  асосий либоси ва маънавиятли инсон бўлиши учун фақат китоб ўқиш керак, – таъкидлади ўз сўзида Даврон Ражаб.

«Бахт шамоллари» китобидан ўрин олган фалсафий маънога эга сатрлар кутубхоначилар томонидан ўқиб эшиттирилди. Тадбир давомида  «Оқила аёллар» ҳаракати фаоллари томонидан билдирилган маънавий билимлар тадбирга янада мазмун бағишлади. Тадбир сўнгида  «Кўклам  ила уйғонган шоир» номли видеоролик тақдим этилди.

Ёшлар шоир ва китоб ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.                          

 С. Худойбердиева, Тошкент шаҳар «Билим» АКМ директор ўринбосари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.