Бекзод Абдиримовнинг фан йўлидаги изланишлари бардавом бўлишида тилакдошмиз

0
211
марта кўрилган.

Ватан мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими бошлиғи, Жалолиддин Мангуберди фонди рахбари, УрДУ тарих кафедраси ўқитувчиси ва  «Кўҳна Хоразм» гуруҳи админи Бекзод Муратбаевич Абдиримов  давлатимиз тарафидан «Шухрат ордени» билан мукофотланди.

Унинг Жалолиддин Мангуберди ва Хоразмшохлар тарихи бўйича қилган тадқиқотлари ва қатор нашр этилган китоблари, ҳусусан, Покистон тарихчи олими, Жалолиддиншунос Васим Сажжад билан ҳамкорликда нашр этилган илмий тўплами тарихшунослар томонидан илиқ кутиб олинди.

Покистон бош вазири Имрон  Хон Жалолиддин Мангубердининг Покистонда қурдирган қалъа ва масжиди қолдиқларини қайта тиклаб, ушбу жойни бутун турк дунёси учун зиёратгоҳга айлантириши хақида топшириқ берганлигини ижтимоий тармоқларда ўқиб хурсанд бўлдик. Бу эса биз ёшлар учун намунали ҳолатдир.

Бекзод  Абдиримовнинг  халқаро миқёсда қилинаётган тадқиқотлар устида ишлаши давом этмоқда.

Юртдошимизни давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири «Шухрат ордени»га сазовор бўлганлиги билан муборакбод этамиз ва ютуқлари бардавом бўлишида тилакдошмиз!

Элёр ПОЛВОНОВ, Хоразм

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.