Беларуснинг Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Александр Медведь соврини учун халқаро мусобақа ўз якунига етди. Гран-при таснифидаги мусобақа жаҳон чемпионатидан аввал курашчилар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, турнирда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Ҳасанбой Раҳимов ва Бекзод Абдураҳмонов олтин медалга сазовор бўлди.
Жаҳонгирмирзо Туробов ҳамда Жаброил Шапиев кумуш медаль соҳиби бўлди.
Ихтиёр Наврўзов, Рашид Қурбонов, Аббос Раҳимов бронза медални қўлга киритди