«Беш ташаббус — беш қанот» лойиҳаси доирасида тадбир

0
530
марта кўрилган.

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Шанба МФЙ ҳудудидаги 27-сонли мактабда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Беш ташаббус — беш қанот» лойиҳаси доирасида маҳалладаги аҳоли ва ёшларни маънавий онгини юксалтириш мақсадида мамлакатимиз  Президенти кўтарган беш ташаббуснинг барча муҳим йўналишлари бўйича маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда санъат ва маданият соҳасида маҳалла аҳолисига концерт дастурлари уюштирилди. Спорт йўналиши бўйича ёшлар ўртасида мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол турлари бўйича беллашув ташкил этилди. Китобхонлик йўналишида янги асар тақдимотлари ва  «Мен севган асар» шиори остида  танлов, ёш хотин-қизларни бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Бўш иш ўринлари билан таништирилиб,  бир-неча  хотин-қиз ишга жойлаштирилди.

Тадбир сўнгида фаол қатнашган ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вобкент туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.