Бехзод Мусаевга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди

0
200
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди.

 Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов режали даволаниш учун шифохонага ётқизилган, коронавирусга чалинмаган. Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Маълумот учун, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг 13 майигача Давлат солиқ қўмита раиси лавозимида фаолият юритган. У 2018 йилнинг мартидан раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.  13 майда янги таъсис этилган Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимга тайинланган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.