Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакилларидан Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд саналари кенг нишонланилмоқда.
Ўзбек адабиёти хазинасига улкан хисса қўшиб, маънавий меросимизни ўзларининг минглаб ғазаллари, достон ва асрлар оша яшаб келаётган гўзал асарлари ила бойитиб, тарих зарварақларида олтин зархаллар ила ном қолдириб кетган бу улуғ сиймоларимизнинг ижодини келажак авлодларга етказиш мақсадида, айниқса бугунги кун ёшларининг қалбига чуқур сингдириш йўлида мутафаккирларимизнинг ижодини кенг тарғиб қилиш асосий мақсадларимиздандир.
Шуларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона маркази мутаҳассислари бу борада турли ўқув юртларида бўлиб, адабиётлар кўргазмаси, давра суҳбатлари, ҳамда бир қанча маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. 2024-йилнинг 12-февраль куни Чилонзор туманида жойлашган 194-умумий ўрта таълим мактаби ёшлари ва “Фаол китобхон клуби” аъзолари учун мактабнинг катта залида “Севимли ёзувчим билан учрашув” лойиҳаси доирасида “Бир даврнинг икки даҳоси” номли маънавий -маърифий тадбир ва мавзуга доир “Билим” АКМ томонидан “Икки буюк алломалар” мавзусида адбиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирни мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ. Йўлдошева очиб, алломаларимизнинг ижодига тўҳталди. Тадбир мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари, адибларнинг ғазал ва достонлари, асарлари асосида саҳна кўришларини намойиш этиш билан давом этар экан, айниқса “Фарход ва Ширин”, “Хайратул аброр” достонлари асосида хавола этилган сахна кўринишлари барчада қизғин таасуротлар уйғотди.
Бобур қаламига мансуб “Бобурнома” асаридан парчалар, ғазалларидан намуналар мактабнинг юқори синф ўқувчилари томонидан ифодали ўқиб эшиттирилди. Мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси М. Ачилова томонидан тайёрланган бу кеча барча иштирокчилар қалбида муҳим аҳамият касб этди. “Билим” ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан алломаларимизнинг ижоди, ҳамда хаётига таалуқли “Викторина” савол -жавоблари ва Алишер Навоий хақида биз билган ва билмаган еттита далил- савол Ш. Атаджанова томонидан болалар хукмига хавола этилиб, фаол ва ғолиб ўқувчиларга кутубхона томонидан китоблар тақдим қилинди.
Тадбир якунида мавзуга мос адабиётлар кўргазмасидан ўрин олган китрбларнинг мазмун-моҳиятини “Билим” АКМ мутахассиси Л. Ишматова шархлади. Аждодларимиз меросини ўрганиш, келажакка қўйилган пойдевордир. Шунинг учун хам ёшлар ва болалар орасида бундай тадбирларни янада кенгроқ ўтказиш ҳар томонлама мақсад сари етаклайди.
Ш. Атаджанова, Тошкент шаҳар “Bilim” АКМ мутахассиси