Бирга китоб ўқийлик

0
688
марта кўрилган.

Пойтахтимиздаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида “Бирга китоб ўқийлик!” мавзуида оммавий китобхонлик акцияси ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда «Интеллект» китобхон ёшлар клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда таниқли санъаткорлар, актёрлар, шоир, ёзувчи ва адиблар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини ошириш, интеллектуал савиясини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилаётир.

Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан ўтказилган тадбирда инсон камолотида муҳим ўрин тутувчи китоблар ва мутолаа завқи ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мушоира ва суҳбатлар, интеллектуал викториналар уюштирилди.

Акция дорасида мамлакатимизда фаолият юритаётган етакчи нашриётларнинг китоб кўргазмалари ҳам ташкил қилинди.

Хуршида Ҳусенова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.