Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан музей кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримов” номли фото ва китоблар кўргазмасининг очилиш маросимида Фарғона шаҳрининг бир қатор ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Кўргазмада Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид фотосуратлар намойиш этилди. Кўргазма марказида Ислом Каримов томонидан Фарғона ҳалқига Мустакилликнинг бир йиллиги муносабати билан совға қилинган катта чинни кўза намойиш этилмоқда. Шунингдек, кўргазмадан Президент асарлари тўплами, президент ҳақидаги китоб, журнал ва газеталар жой олган.
Музей илмий ходими З.Ахмедова кўргазма иштирокчиларига Президентнинг ҳаёти ва унинг серқирра фаолияти, Мустақиллигимиз асосчисининг Президентлик даврида мамлакатимиз қандай ютуқларга эришганлиги, унинг Фарғона вилоятига ташрифи тўғрисида маълумотлар билан таништириб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида томошабинларга Мустақиллик экспозицияси бўйлаб мавзули экскурсия ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати