Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида юксак даражадаги “Оролбуйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси

0
291
марта кўрилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида юксак даражадаги “Оролбуйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.

Анжуман якунларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясининг лойиҳаси келишиб олинди.

Ўзбекистон ҳукумати БМТ  билан ҳамкорликда  қишлоқ аҳолисини ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлашда, сифатли тиббий хизмат ва  таълим олиш имкониятини яратишда кўмаклашди.  Кичик корхоналарни қўллаб-қувватлади. 

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт Дастури маъмурининг махсус маслаҳатчиси Абдулай Мар Дие ҳам Оролбўйи минтақасига бағишланган йирик халқаро конференцияда иштирок этди.

БМТТД маъмурининг махсус маслаҳатчиси Мўйноққа ташриф буюрди ва маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилди.

Шунингдек, у Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова, Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Светлана Артикова, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Адлия вазири Русланбек Давлатов ва бошқалар билан  БМТТД билан ҳамкорлик ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш учун  икки томонлама учрашувлар ўтказди.

БМТТД маъмурининг махсус маслаҳатчиси, шунингдек, халқаро молия институтлари вакиллари билан учрашди ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаларининг  интерфаол семинарида қатнашди.

Йигирма олти йил мобайнида БМТТД Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларига кўмак бериш мақсадида кенг ҳамкорлик фаолиятини олиб бормоқда.

Малика МУСАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.