Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Андижон вилояти терма жамоаси биринчи бўлди

0
142
марта кўрилган.

9-16 сентябрь кунлари Тошкент шахридаги Республика Олимпия захиралари коллежида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб заҳирани саралаб олиш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан  220 нафар боксчи иштирок этди.

Умумжамоа хисобида 1 – ўрин Андижон вилояти боксчиларига насиб қилган бўлса, бухоролик ёш чарм қўлқоп усталари 2-ўринни эгаллашди. Кучли учликни эса Фаргона вилояти терма жамоаси якунлаб берди.

Мусобаканинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.