Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан Қизилқумцемент АЖга қарашли “Шабода” ёзги соғломлаштириш оромгоҳида “Болалигим – подшолигим” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада этнографик буюмлар, миллий чолғу асбоблари, халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари — сопол ва мис кўзалар, ёғоч қошиқ, товоқ чўмич, чарх ҳамда аёллар миллий тақинчоқлари намойиш этилди.
Оромгоҳ болажонлари кўргазмага қўйилган музей экспонатларини қизиқиш билан томоша қилишди.
Тадбир доирасида музей томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Унда Ватанимиз – келажак бўлган болажонларнинг орзу-умидлари кўрсатиб берилди.
Мавлуда АСҚАРХЎЖАЕВА