Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Депутатлар-болаларга» лойиҳаси

0
109
марта кўрилган.

1 июнь – “Болаларни ҳимоя қилиш куни”  куни муносабати билан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар ва Сергели тумани партия Кенгашлари ташаббуси билан анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган “Депутатлар-болаларга” лойиҳаси доирасида тадбир уюштирилди.

Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари Сергели туманидаги “Меҳригиё”, “Бунёдобод”, “Олчазор”, “Софдил”, “Навқирон”, “Маданият”, “Халқобод” ва “Ал-Фарғоний” маҳаллаларида истиқомат қилаётган  халқаро, республика ва шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган иқтидорли болаларни  байрам билан муборакбод этиб, маҳалла гузарларига ташриф буюришди.

Учрашувлар давомида партия фаоллари болажонларни байрам билан муборакбод этиб суҳбатлар ўтказиб, совғалар тақдим этишди.

“Мазкур лойиҳани 2018 йилдан буён доимий равишда ўтказиб келамиз, туманимизнинг партия фаоллари билан биргаликда иқтидорли ва интилувчан фарзандларимиз ҳолидан хабар олиб, улар билан депутатларимиз мулоқотда бўлиб туришади” – дейди Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати У.Муҳамедов.

“Фарзанларимиз бизнинг эртанги келажагимиз давомчилари, шунинг учун биз катталар уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, шароитлар яратиб беришимиз лозим”- деб фикр билдирди Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати, тадбиркор Х.Дадабаев.

 Бу каби учрашувлар туманимизнинг “Асробод”, “Қушқурғон” ва “Зиёкор” маҳаллаларида хам ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳаётхон ҚЎЧҚАРОВА, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.