Болгариядаги мусобақада 7 та медаль қўлга киритилди

0
234
марта кўрилган.

Ўзбекистонлик ёш сузувчилар Болгария пойтахти София шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этдилар. III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар учун рейтинг очколари тақдим этадиган мусобақада Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия, Хорватия, Литва, Германия, Болгария каби мамлакатлардан 370 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Сузувчиларимиз турнир давомида умумий ҳисобда 7 та медаль қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиздан Алексей Сидорчук 50 метр брасс усулида сузиш баҳсларида 3-ўрин, Аҳмаджон Умуров 100 метр эркин усулда 2-ўрин соҳиби бўлди. Қизларимиздан эса Юлдуз Қўчқорова 100 метрга чалқанча усулда сузишда 2-ўрин, 50 метрга чалқанча сузишда эса 3-ўринни қўлга киритди. Наталья Критинина эркин усулда 50 метр масофага сузиш баҳсларида 3-поғонадан жой олди. Шунингдек, 50 метрга баттерфляй сузиш бўйича Мирсаид Мирзоидов иккинчи бўлди. 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўғил болалар ўртасида Муҳамеджан Абдижалилов учинчи поғонадан жой олди.

Мусобақа давомида спортчиларимиз ўзлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олдилар. Халқаро сузиш федерацияси (FINA) 3 август куни йўлланма эгалари рўйхатини маълум қилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.