Бошланғич синф ўқувчилари ҳафтасига беш кун ўқиши тасдиқланди

0
747
марта кўрилган.
 Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфлари ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кун бўлган ўқиш жараёнига ўтказилиши ҳаётий ислоҳотлардан яна биридир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги йиғилиш баёнида умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларини (1 — 4-синфлар) ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтказиш вазифаси белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига янада кўпроқ имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий анъаналарни шакллантиришдан иборатдир.

Шунингдек, бундай имконият орқали ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда театр, музей ва тарихий обидаларга саёҳат қилишларига замин яратилади. Қолаверса, ҳафтанинг шанба кунлари муассасаларда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, турли фан тўгараклари, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1 мартидан эътиборан республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтади. Янги ўқув йилидан эса босқичма-босқич қолган бошланғич синфлар ҳам ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.