БРАЙЛ АЛИФБОСИДАГИ ЯНГИ КИТОБЛАР

0
338
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан биргаликда Брайл алифбосида чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, давлат тилидаги “БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси” ўқув қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Джон Мак Грегор сўзга чиқдилар, улар тадбир иштирокчиларини Брайл алифбосида нашр этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек давлат тилидаги “БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси” ўқув қўлланмаси билан таништирдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда биринчи марта Брайл алифбосида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси расмий нашри ҳамда 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги” Қонуни нашр этилди.

Ушбу нашрлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси кўмаги билан чоп этилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар, аёллар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.  Шуни ҳам қайд этиш жоизки, ҳозирги кунда кўзи ожизлар учун Республика Марказий кутубхонаси, 13 та вилоят кутубхоналари ҳамда туман (шаҳар)ларда уларнинг 119 та филиаллари фаолият юритмоқда. Ушбу кутубхоналарда эса 126 мингдан зиёд Брайл ёзувидаги китоблар мавжуд.

Анвар ҚОБИЛОВ, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Матбуот хизмати раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.