Британия музейи: Мирзо Улуғбекнинг сирли косаси

0
61
марта кўрилган.

Дунёга машҳур Британия музейида сайёрамизнинг турли ҳудудларидан олиб келинган 8 миллиондан ортиқ экспонат сақланади.

Ана шу экспонатлардан бири машҳур ҳукмдор Амир Темурнинг набираси, буюк олим, астроном дунё илм аҳли юқори баҳолаган «Зичи Курогоний» асарининг муаллифи  Мирзо Улуғбекка тегишли яшил нефрит (яшма) тошидан ясалган косадир.  Нодир коса музейда №1959,1120.1 тартиб рақами остида сақланади.

Музей сайтида берилган маълумотларга кўра, мазкур коса тахминан 1420-1449 йиллар оралиғида Самарқандда юксак маҳорат билан ишланган. Коса овалсимон кўринишга эга бўлиб, унга тахминан 200-250 мл. суюқлик  сиғади. Қадимда одамлар орасида нефритдан ясалган идишга заҳарли суюқлик солинса, у парчаланиб кетиши ҳақида афсоналар юрган.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.