Янги йил байрами муносабати билан бу йил Самарқанд вилоятидаги Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларига ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари берилади.
Совғалар ортилган самолёт карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди. Ушбу совғалар 29 декабрь куни вилоят туман ва шаҳарларда ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирлари чоғида 1024 нафар болажонларга тантанали топширилади.