Бугун Самарқандда триатлон бўйича мусобақа старт олди

0
116
марта кўрилган.

Рўйи замин сайқали Самарқанд 8-9-октябрь кунлари триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Беллашувларда  30 та давлатдан спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақа ҳақида маълумот: Икки кунлик беллашувлар триатлоннинг анъанавий йўналиши: очиқ ҳавзада 1,5 кмга сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш дастурлари бўйича ўтказилмоқда. Бугун 70 нафар профессионал спортчи, эртага эса 160 нафар ҳаваскор атлетлар чемпионлик учун беллашади.

 Эслатма: «Silk Road Samarkand» Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик маркази бўлиб, у дунёдаги мавжуд бўлган 4 та эшкак эшиш каналларидан биридир.

Сайёҳлик марказининг очилиш маросими  жорий йилнинг 25 август санасида  бўлиб ўтди ва триатлон бўйича Осиё Кубоги  ушбу масканда ўтказилаётган биринчи мусобақадир.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.