Рўйи замин сайқали Самарқанд 8-9-октябрь кунлари триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Беллашувларда 30 та давлатдан спортчилар иштирок этмоқда.
Мусобақа ҳақида маълумот: Икки кунлик беллашувлар триатлоннинг анъанавий йўналиши: очиқ ҳавзада 1,5 кмга сузиш, 40 кмга велопойга ва 10 кмга югуриш дастурлари бўйича ўтказилмоқда. Бугун 70 нафар профессионал спортчи, эртага эса 160 нафар ҳаваскор атлетлар чемпионлик учун беллашади.
Эслатма: «Silk Road Samarkand» Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик маркази бўлиб, у дунёдаги мавжуд бўлган 4 та эшкак эшиш каналларидан биридир.
Сайёҳлик марказининг очилиш маросими жорий йилнинг 25 август санасида бўлиб ўтди ва триатлон бўйича Осиё Кубоги ушбу масканда ўтказилаётган биринчи мусобақадир.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ