Бухорода спорт устаси А. Р. Камолов хотирасига бағишланган ёшлар  ўртасида республика очиқ турнири

0
219
марта кўрилган.

Бухорода спорт устаси А. Р. Камолов хотирасига бағишланган 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар  ўртасида юнон-рум кураши бўйича республика очиқ турнири Бухоро олимпия заҳиралари коллежида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида юнон-рум курашини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, терма жамоа таркибида спорт заҳирасини тайёрлаш ва МДҲ давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси вилоят ва шаҳарлар ўртасида дўстона спорт муносабатлари мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилган тадбир Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси ва Бухоро вилояти спорт кураш ассоциацияси билан биргаликда амалга оширилди.

Спорт беллашувида  Ҳусенов Шавкат бош ҳакам ва Сайфиев Бахтиёр бош котиб вазифасини бажарди.

Турнирда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон вилоятлари ва шаҳарларининг терма жамоалари иштирок этди. Мусобақа UWW нинг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўн икки вазн тоифалари  ўртасидаги ёшлар ўртасида ўтказилди.

Ҳар бир вазн тоифадаги ғолиб ва совриндорлар Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси ва Бухоро вилояти спорт кураш ассоциацияси томонидан медаль ва диплом билан тақдирландилар.

Тадбир Covid-19 пандемиясини ҳисобга олган ҳолда, барча мусобақа иштирокчилари, тренер ва ҳакамлар тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳужжати асосида иштирок этишди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.