Бухорода волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

0
531
марта кўрилган.
Бухоро шаҳрида волейбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг II тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди.
 
2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида илк маротаба ўтказилаётган мавсумнинг II тур баҳсларида Андижон, Навоий, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Бухоро, Қорақалпоғистон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятлари жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.
 
Тур якунига кўра, биринчи гуруҳда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, 12 очко жамғарган Жиззах вилояти спортчилари етакчиликни қўлга киритишди.
 
Иккинчи гуруҳда эса Бухоро вакиллари 12 очко тўплаб, биринчи бўлишди. 
 
Маълумот учун, 20-27 март кунлари Навоий шаҳрида 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон VII чемпионатининг иккинчи тур мусобақаси бўлиб ўтади.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.