Буюк давлат ва сиёсат арбоби — Ислом Каримов

0
1067
марта кўрилган.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ислом Каримов ўзининг кўп қиррали сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида янги саҳифа очди ва ўчмас из қолдирди. Ўзбекистон мустаққиллигинитаъминлашда етакчилик қилди. Юртимизни, элимизни жаҳон майдонига олиб чиқди. У буюк шахс ва давлат арбоби сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам катта ҳурмат ва эътиборга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 29 январда Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази ўқув залида ахборот-библиография хизмати мутахассислари томонидан “Буюк давлат ва сиёсат арбоби — И. А. Каримов” мавзуда китоб-расмли кўргазма ташкил этилди.

Билим  масканимизга келаётган китобсеварлар кўргазмадаги адабиётлар билан таништирилмоқда. Уларнинг маърифий билимларини ошириш мақсадида библиографик обзор ўтказилмоқда.

Ҳафиза КАРИМОВА,
Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.