Чет тилларидан миллий ва халқаро сертификатга эга абитуриентларга тест синовларида янги имтиёзлар берилди

0
456
марта кўрилган.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида чет тилларидан миллий ва халқаро сертификатга эга абитуриентларга тест синовларида янги имтиёзлар берилади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

  • инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
    Ҳукумат қарорига кўра, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
  • инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 4,5, TOEFL IBT 42, Cambridge Assessment English PET халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
  • япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
  • немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
  • француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
  • бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори.

Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат йўналишига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

  • инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5  балл), TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • япон тили учун –  миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplome d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Шунингдек, университетнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.  

2019 йилга қадар ДТМ томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи унинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.