Сингапурда чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида ўтган ҳафта Осиё кубоги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Ушбу ғолиблик билан улар Японияда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар.
Қизлар мусобақада фақатгина мезбонларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Хитой Таипейи билан дуранг қайд этилган бўлса, Гонгконг, Баҳрайн ва Шри-Ланка жамоалари йирик ҳисобда мағлуб этилди.
Шунингдек, ҳамюртимиз Сабина Адизова мусобақада “Энг яхши спортчи” номинациясида ғолиб бўлди.