“Чой“ фильми Канн фестивали доирасида Гран-при совриндори бўлди

0
239
марта кўрилган.
Франциянинг Канн шаҳрида 14-25 май кунлари бўлиб ўтган халқаро кинофестиваль доирасида бўлиб ўтган “International Festival Entrʼ2 marches” қисқа метражли фильмлар фестивалида ҳамюртимиз, ёш, умидли кинорежиссёр Шокир Холиқовнинг “Чой” деб номланган фильми Гран-прига сазовор бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди.
 
Бу ўзбек киноси учун тарихий воқеа. Бу фестивални Каннинг асосий фестивалига солиштириб, оддий тил билан тушунтирадиган бўлсак, спортчиларнинг Олимпиада ҳамда Параолимпиадасига қиёслаш мумкин. У қандай номланмасин, барибир Канн кинофестивали саналади ва бу ўзбек кино санъатида содир бўлган катта ҳодиса. 
 
Ўтган йили Канн сафари чоғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева айнан шу йўналишда ўзи бошқараётган марказ номидан фильм қилиш ниятини билдирган эди. Шокир Холиқов эса ана шу ниятни амалга оширди.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.