​Давлат бошқаруви органлари раҳбар лавозимларига хотин-қизлар тавсия этилади

0
174
марта кўрилган.
Ўзбекистон Президентининг Фармонига асосан энди давлат бошқаруви органлари раҳбар лавозимларига хотин-қизлар тавсия этилади. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бу ҳақида Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган эди. Бу хабар аксарият аёллар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.
 
“Бугунги кунда Қўмитамиз томонидан раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш учун 3 мингдан ортиқ кадрлар заҳираси шакллантирилган” дейилади хабарда.
 
Февралдан эътиборан Президент ҳузуридаги Давлат бошкаруви академияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ўқув курслари жорий қилинади.
 
Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, ушбу узоқ кутилган янгилик гендер тенгликни таъминлашда жиддий кадам бўлиб хизмат қилади.
 
Қайд этиш лозимки, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. 2018 йил декабрда эълон қилинган маълумотга кўра давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 388 нафар хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. 
 
Н. Тошпўлатова, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.