Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлиси якунлари тўғрисида

0
165
марта кўрилган.

2018 йилнинг 24 февраль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қ.Расулзода раислигида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда икки давлат ҳукуматлари аъзолари, вазирликлар, идоралар ва етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали музокаралар давомида делегациялар раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги даражасига юқори баҳо берилди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси натижасида олий ва юқори даражалардаги алоқалар сезиларли фаоллашди, ҳукумат делегациялари самарали алмашинуви йўлга қўйилди, ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари муваффақиятли ўтказилди, Душанбе ва Тошкент шаҳарларида саноат маҳсулотлари кўргазмалари самарали ташкиллаштирилди.

Бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасинининг айрим участкалар бўйлаб ўтадиган чизиғи лойиҳаси кўриб чиқилди. Қисқа муддат ичида Давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ва келишиш каби олий даражадаги бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатларига иштирокчилар эътибор қаратдилар.

Музокараларда Ҳукуматлараро комиссиянинг икки томонлама кун тартибидаги барча мавжуд масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда конструктив ёндашув алоҳида қайд этилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

 

Поделиться Поделиться

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.